Ўзбекистон | 07:57 / 06.09.2022
2170
2 дақиқада ўқилади

Қайси ҳолатларда тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши айтилди

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга биноан қатор ҳолатлар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.

Улар қуйидагича:

  • давлат божи тўланмагани ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўлангани;
  • низомда назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилингани;
  • низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилгани;
  • қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингани — устав фонди миқдори оширилган (камайтирилганда), улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
  • давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фонди миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида устав фонди энг кам миқдоридан кам бўлган миқдор белгилангани;
  • юридик шахс манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахс БҲМ 300 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажми солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмагани, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмагани;
  • улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассис муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид