Ўзбекистон | 17:15 / 06.09.2022
2230
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Саудия Арабистонига ташриф буюради

2022 йил 7 сентябр куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ар-Риёд шаҳрига (Саудия Арабистони) ташриф буюради.

Фото: Kun.uz

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси «Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё» стратегик мулоқоти биринчи вазирлар йиғилишида иштирок этишни режалаштирган.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид