Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти қарийб 2 млрд долларга етди
Ўзбекистон тўқимачилик экспорти ўсиши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ишбилармонлар ҳамжамияти эътиборини тортди.
Фото: Kun.uz
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси порталида "Ўзбек тўқимачилиги экспорти етти ой ичида қарийб 2 миллиард долларга етди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Жорий йил январь-июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,91 млрд доллар миқдорида амалга оширилди, бу умумий экспорт ҳажми 17 фоизини ташкил этади, деб ёзади портал.
2021 йил январь-июль ойлари билан таққослаганда, у 19,2 фоизга ошди. Тўқимачилик экспорти таркибида пахта калаваси (51,3 фоиз), тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари (25,1 фоиз) асосий улушни ташкил қилади.
Мақолада таъкидланишича, январь-июль ойларида дунё 194 мамлакатига 67 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. “Ўзбекистон иқтисодиётида енгил саноатнинг роли сезиларли даражада ошди, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8,8 фоизни ташкил этди”, деб ёзади портал.
Мавзуга оид
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
09:19 / 15.12.2025