Ўзбекистон | 11:26 / 08.09.2022
6490
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Полша ректорлари форуми ўтказилади

Ўзбекистон IREG -2023 халқаро конференциясига мезбонлик қилади.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон олий таълим вазири биринчи ўринбосари Комил Каримов Халқаро академик рейтинглар ассоциацияси (IREG) президенти Вальдемар Сивински ва Полша делегацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда  IREG халқаро академик рейтинглар ассоциациясига Ўзбекистон олий таълим муассасалари аъзолигини кўпайтириш, 2023 йил апрел ойида Ўзбекистонда IREG-2023 халқаро конференцияси, Ўзбекистон ва Полша ректорлари форуми, Полша олий таълим муассасалари кўргазмасини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

- Полша тиббиёт ва муҳандислик-техника соҳасидаги қатор университетлари Ўзбекистон турдош олий таълим муассасалари билан алоқалар ўрнатишга қизиқиш билдирмоқда, - дея таъкидлади Вальдемар Сивински. - Варшава стоматология академияси Тошкент давлат стоматология институтида йўлга қўйилган даволаш технологиялари бўйича тажриба алмашишни мақсад қилган.

Полша вакиллари муҳим таълим йўналишлари сифатида сув ресурсларидан фойдаланиш, экологияни ҳимоя қилиш, муҳандислик-техника йўналишларида турли ҳамкорлик шаклларни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Музокаралар натижасида республика таълим даргоҳлари халқаро таълим майдонида тан олинган рейтингларга кириш борасида қўйилган вазифалар ижросини жадаллаштириш мақсадида IREG -2023 халқаро конференциясини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид