Жаҳон | 20:01 / 09.09.2022
20307
1 дақиқада ўқилади

Тўқаев Қозоғистоннинг йирик бизнесменларига мурожаат билан чиқди

Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик бизнес вакилларини жамиятни ташвишга солаётган ижтимоий муаммоларни ечишда четда турмасликка чақирди.

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрда қароргоҳида йирик бизнес вакиллари билан ўтказилган учрашувда замонавий болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар, университетлар қуриш, туризмни ривожлантиришга инвестициялар киритиш муҳимлигини қайд этди

"Биз сизларнинг хайрия акцияларингизга умид қиляпмиз. Ҳозир мамлакатда мактаблар, талабалар ётоқхоналари, ёшлар учун спорт объектлари етишмаяпти. Сизнинг ёрдамингиз мамлакат учун катта аҳамиятга эга", - деди у.

Тўқаев шунингдек, бизнес учун рақобат майдони текис бўлишини айтди.

"Бундан буён ҳеч қандай имтиёзлар бўлмайди. Қозоғистонда ҳалол бизнес билан шуғулланиш ҳар қандай инсон учун манфаатли ва хавфсиз бўлиши керак", - деди у.

Қозоғистон президентининг қайд этишича, мамлакатда иқтисодиётни демонополизация қилиш ва бозорларни очиш бўйича ишлар давом этади.

Мавзуга оид