Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда 2016 йилги терактлар иши бўйича суд бошланди
2016 йилнинг март ойида Брюсселда содир бўлган қатор терактлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, яна юзлаб кишилар жароҳатланди. Тўққиз нафар айбланувчи устидан ўтказилаётган суд жараёни Бельгияда катта шов-шув келтириб чиқарди.
Бельгия пойтахтида 12 сентябр, душанба куни Брюсселда 2016 йилда 32 киши ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар яраланган қонли терактлар иши бўйича йирик суд бошланди. Ҳакамлар ҳайъати бельгияликлар хотирасида фожиали из қолдирган ишнинг тафсилотларини кўп ойлар давомида кўриб чиқади.
2016 йилнинг 22 март куни ИШИД гуруҳининг уч нафар худкуш-террорчиси аввал аэропортда, кейин эса Бельгия пойтахтининг энг гавжум ҳудудларидан бирида жойлашган метро бекатида ўзини портлатиб юборди. Ўн нафар судланувчига нисбатан айблов эълон қилинган, улардан бири Сурияда вафот этди.
Саккиз нафар судланувчи террористик сабабларга кўра 32 кишини ўлдириш, террористик сабабларга кўра 695 кишини ўлдиришга уриниш ва террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда. Тўққизинчи айбланувчи фақат террорчилик гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.
900 дан ортиқ киши даъвогар сифатида иштирок этади. Суд жараёнига жамоатчилик қизиқиши катта, шунинг учун у Брюссел шимоли-шарқидаги НАТОнинг собиқ штаб-квартираси ўрнидаги бинода бўлиб ўтмоқда. Жараён олти ойдан тўққиз ойгача давом этиши тахмин қилиняпти. Сўнгги йилларда терактлар қурбонлари, уларнинг фикрича, давлат ёрдами етарли эмаслигидан бир неча бор шикоят қилишган.
Мавзуга оид
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
08:39 / 28.05.2026
Брюсселда ўзбекистонлик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026