Ўзбекистон | 19:14 / 14.09.2022
9703
1 дақиқада ўқилади

Айрим тоифадаги фуқароларга “проактив” шаклда нафақа тайинланади

Октябрь ойидан ногиронлиги бўлган ёки  одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, парваришлаш нафақалари фуқаронинг мурожаатисиз давлат хизматларини “проактив” шаклда кўрсатиш амалиёти орқали жорий қилинади.

Фото: Рамиз Бахтияров

2022 йил 17 февраль куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинганди.

Мазкур фармоннинг 4-бандига мувофиқ 2022 йил октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат талаб этилмасдан “проактив” шаклда тайинлаш тизими жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, юқоридаги тартиб жорий қилиниши билан бир йилда ўртача 70 мингдан зиёд фуқароларнинг нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш амалиёти бекор қилинади ва ушбу ижтимоий тўловлар ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида автомат равишда тайинланишига эришилади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид