Ўзбекистон | 07:31 / 15.09.2022
9119
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темирйўли қурилиши бошланади

ШҲТ Самарқанд саммити доирасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темирйўли бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

ШҲТ Самарқанд саммити доирасида 14 сентябр куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темирйўли қурилиши (Қирғизистон ҳудудида) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темирйўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йил биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган. 

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда томонлар иштироки, молиялаштириш ва харажатларни тақсимлашига аниқлик киритилган.

Бундан олдин Қирғизистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши учун техник-иқтисодий асосни тайёрлашга киришганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид