Ўзбекистон | 13:32 / 15.09.2022
8990
1 дақиқада ўқилади

Хитой раҳбари «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Хитой раиси Си Жинпингга Ўзбекистон олий давлат мукофоти – «Олий Даражали Дўстлик» орденини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мукофотни топширар экан, Хитой раиси халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари, ишонч ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва Хитой етакчиси алоҳида эътибори туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар юксак даражага чиққани, мукаммал ва жадал тус касб этгани қайд этилди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли дастур ва лойиҳалар фаол амалга оширилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилишича, Си Жинпингнинг Ўзбекистон олий мукофоти билан тақдирланиши унга халқаро миқёсдаги давлат ва сиёсат арбоби сифатида чуқур ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Хитой раиси “Олий Даражали Дўстлик” орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

Мавзуга оид