Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги лимонзорлар барпо этиш харажатлари қоплаб берилади
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.
Лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари харажатларини қоплаш бўйича:
- лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари қиймати 30 фоизгача бўлган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- жамғарма кенгаши қишлоқ хўжалиги ташкилотлари — лойиҳа ташаббускорларига муқобил энергия қурилмаларини харид қилиш харажатлари бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарори агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш ҳақидаги шартномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади ва муқобил энергия қурилмалари қиймати 30 фоизгача қисми субсидия сифатида агентлик томонидан талабгор аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб берилади;
- Молия вазирлиги — ҳар йили давлат бюджети асосий параметрларини шакллантиришда лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинган муқобил энергия қурилмалари харажатлари бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда агентликка ўтказиб беришга масъулдир.
Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш харажатларини қоплаш бўйича:
- янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади;
- лойиҳа ташаббускорларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар бир қисмини қоплаб беришга субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026