Жаҳон | 16:36 / 16.09.2022
5013
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ Беларусни доимий аъзоликка қабул қилиш жараёнини бошлади

Минскка ШҲТнинг тўлақонли аъзоси мақомини бериш тўғрисидаги қарор «бир овоздан қўллаб-қувватланди», деди Беларус раҳбари Александр Лукашенко Самарқандда.

Фото: ТАСС/Сергей Бобылев

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Беларусга тўлақонли аъзолик мақомини бериш тартибини бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда 16 сентябр, жума куни Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ўз навбатида, Беларус раҳбари Александр Лукашенко Минск ШҲТга аъзо бўлиш масаласида «бир овоздан қўллаб-қувватланганини» айтди.

Беларус 2022 йил июл ойида ушбу ташкилотга кириш учун расмий ариза топширган. У 2010 йилдан ШҲТнинг ҳамкори, 2015 йилда эса кузатувчи мақомига эга бўлди. 

Бундан ташқари, 15 сентябр куни Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши тўғрисида меморандум имзоланди ва беш давлат – Баҳрайн, Малдив Республикаси, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Мянмага мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

15 сентябр куни Самарқандда очилган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари икки кунлик саммити ташкилотнинг 2019 йилдан буён илк юзма-юз учрашуви бўлди. 

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо икки давлат – Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ҳал этилмаган чегара масалалари юзасидан вақти-вақти билан можаро кузатиляпти. Охирги бундай тўқнашув 14 сентябр куни икки давлат чегара қўшинлари ўзаро ўқ узганида кучайди. Ўшандан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашувлар давом этмоқда. 

16 сентябр куни тушдан кейин ОАВ Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди