Ўзбекистон | 17:26 / 17.09.2022
18274
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги банклардан яна бири ҳакерлар ҳужумига учради

Ижтимоий тармоқларда InfinBank’да ҳакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Банк маъмурияти мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: KUN.UZ

“Жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InfinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa пластик карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобил иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринган.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмайди. Суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилади”, — дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Давр банкдан 15 млрд сўм пул ўғирлаган шахслар қўлга олингани хабар қилинганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид