Ўзбекистон | 16:17 / 18.09.2022
3553
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов АҚШга ташриф билан боради

Ўзбекистон БМТ сессиясида қатнашади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакат делегацияси жорий йил 19-24 сентябр кунлари Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади. 

ТИВ матбуот хизмати маълум қилишича, Владимир Норов Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозарасида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид