Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Беларус чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси томонидан Зарафшон шаҳар ҳокими Назир Раҳмонов ва “Сифания-экотехника” хусусий корхонаси директори Александр Соболевский ўртасида Зарафшонда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш борасида видео-конференция учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Зарафшон шаҳар ҳокими бугунги кунда шаҳарда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги масалалар билан иштирокчиларни таништирди, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлар тўғрисида ахборот берди.
“Сифания-экотехника” хусусий корхонаси вакиллари чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича юқори тажрибага эга экани, бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган ускуналар маиший чиқиндиларни 70 фоизгача чуқур қайта ишлаш имкониятини бериши тўғрисида ва корхона 17 та мамлакатда ўз ускуналарини ўрнатиб, фаолият юритиб келаётганини билдирди.
Видеомулоқот якунида “Сифания-экотехника” хусусий корхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шу йил якунига қадар Зарафшон шаҳрига амалий ташриф буюришини ва юқорида қайд этилган йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирди.
Мавзуга оид
09:55
Минск Россияга сафарлар бўйича огоҳлантириш берди
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
09:05 / 20.06.2026