Ўзбекистон | 09:35 / 24.09.2022
4152
2 дақиқада ўқилади

1 октябрдан 7 та соҳада давлат космик мониторинги амалга оширилади

2022 йил 1 октябрдан 7 та ижтимоий-иқтисодий соҳада босқичма-босқич мажбурий тартибда сунъий йўлдош аппаратлари орқали давлат космик мониторингини амалга ошириш тизими йўлга қўйилади.

Президент қарорига кўра, улар қуйидагилар:

  • ўрмон хўжалиги;
  • қишлоқ хўжалиги;
  • геология ва кон-металлургия;
  • сув хўжалиги;
  • транспорт ва йўл хўжалиги;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб оператор ва провайдерларга телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берилади, бунда лойиҳа-смета ҳужжатлари 15 кунлик муддатда экспертизадан ўтказилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мобил алоқа тармоқлари радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни бошлаш учун ёнғин назорати хизмати хулосаси ҳамда санитария паспорти Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали икки ҳафтадан ошмаган муддатда расмийлаштирилишини таъминлайди.

Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёнғин назорати хизмати хулосасини ва санитария паспортини расмийлаштириш тартибини танқидий қайта кўриб чиқади ҳамда уни соддалаштириш, мавжуд тартиб-таомилларни мақбуллаштириш орқали муддатларни қисқартириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мавзуга оид