10:34 / 24.09.2022
3364

АҚШ Ўзбекистон билан алоқаларни C5+1 форматида мустаҳкамлайди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Фото: Dunyo

БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрида бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд билан учрашув ўтказди.

Виктория Нуланд Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Расмий Вашингтоннинг Ўзбекистон билан алоқаларни икки томонлама даражада ва C5+1 форматида мустаҳкамлашга тайёрлиги маълум қилинди.

АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари ва амалий қадамларини олқишлади. Мамлакатнинг Афғонистонда барқарор тинчлик ва барқарорликка эришиш, қўшни давлатга кенг кўламли гуманитар ёрдам кўрсатиш, инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берилди.

Учрашув давомида турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Top