Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон АҚШга экспорт қилинади

Фото: Dunyo
Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон (шафран) пиёзи навбатдаги партияси экилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ушбу лойиҳа BMB Trade Group (Ўзбекистон) ва FIN.OPERA s.r.l. (Италия) компаниялари ўртасида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, саноат миқёсида қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича имзоланган меморандум доирасида 3 йилдан бери амалга оширилмоқда.
Италиянинг Брешиа шаҳридан Ўзбекистонга 16 миллион донадан ортиқ заъфарон пиёзи олиб келинди. Шу тариқа заъфарон плантациялари майдони 305 гектарга, лойиҳага жалб этилган инвестиция миқдори 40,4 миллион еврога етказилди. 400 доимий ва 4 мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилди.
Айни пайтда Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон биринчи тоифадаги сифат белгисига эга. Маҳсулот Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. BMB Trade Group компанияси кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов айтишича, қатор сертификатлаштириш жараёнлари ва текширувлар натижасида Ўзбекистон заъфарони АҚШ бозорларига чиқишга рухсат олган.
Мавзуга оид

21:44 / 01.06.2025
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди

21:17 / 01.06.2025
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади

18:51 / 01.06.2025
АҚШда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 250 млн асалари учиб кетди

14:42 / 31.05.2025