Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Россияга кимёвий қурол билан боғлиқ товарлар экспортини тақиқлади
Токио ҳукумати Украина жануби-шарқидаги «референдумлар» муносабати билан Россияга қарши жазо чораларини кенгайтирди. Санкциялар рўйхатига Россиянинг мудофаа билан боғлиқ яна 20 та компанияси киритилган.
Япония оккупацион ҳокимиятлар томонидан Донбасснинг «ДХР» ва «ЛХР» тузилмаларида, шунингдек, Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларида Россия таркибига қўшилиш бўйича «референдумлар» ўтказилиши фонида Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг 26 сентябр, душанба куни сайтида эълон қилинган баёнотига кўра, Токио Россияга кимёвий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ товарлар экспортини тақиқлади.
Бундан ташқари, экспорт чекловларига дучор бўлган Россия компанияларининг санкциялар рўйхатига яна 20 та ташкилот киритилди. Улар орасида, жумладан, «Мосэлектронпроект» («Российская электроника» шуъба корхонаси), «Эталон», «Информакустика» («Ростех» таркибига кирувчи), «Курчатов институти» Миллий тадқиқот марказининг А.И.Алихонов номидаги Назарий ва экспериментал физика институти ва «Салют» заводи бор.
Япония Ташқи ишлар вазирлиги ўтган ҳафта Москвани «референдумлар» туфайли Россияга қарши экспорт санкцияларини кенгайтириш режалари ҳақида огоҳлантирган эди. Ўшанда ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши ҳарбий ва мудофаа соҳасига оид компаниялар чекловларга дучор бўлишини эълон қилди. Бундан аввалроқ АҚШ ва Европа иттифоқи «референдумлар» ўтказилган тақдирда янги санкциялар ҳақида огоҳлантирган эди.
24 февралда Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши бошланганидан бери Япония Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилди. Жазо чоралари экспорт ва импорт, банк сектори, давлат муассасалари, компаниялар ва жисмоний шахсларга таъсир кўрсатди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026