Андижон тумани ҳокими қабул вақтидаги ҳаракати учун ишдан кетди
Абдужаббор Эгамбердиев қабулига келганларга пойгакдан жой берганидан кейин интернетда машҳур бўлганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Август ойида интернетда Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг қабулларига келган фуқаролар айвончада ўтирган ҳокимга рўпара бўлаётгани ва уларга суҳбат пайтида айвонча остонасидан жой берилаётгани акс этган суратлар тарқалганди.


Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган бу ҳолат "Ўрта аср хонликлари даврини эслатаётгани", Эгамбердиев ўзини ҳоким эмас хондек тутаётгани танқид қилинганди.
Туман ҳокимлиги эса бу ҳолатни «ижтимоий масофа сақлаш» зарурати билан изоҳлашга ҳаракат қилганди.
Абдужаббор Эгамбердиев 2021 йил февралида Андижон тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

16:35 / 29.01.2025
Андижон туманида китоб ўқиган аёлларга коммунал тўловлар тўлаб берилади

14:18 / 15.01.2025
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб судланган Андижон тумани собиқ ҳокими вилоят касаба уюшмалари кенгашига раис бўлди

10:09 / 11.07.2024
Андижонда тез ҳаракатланган Tracker зовурга тушиб кетди

20:59 / 23.01.2024