Германияда нархлар ошишига қарши норозилик билдирилмоқда
Германиянинг шарқий шаҳарларида федерал ҳукумат сиёсатига қарши навбатдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Фото: dpa
Германия шарқидаги федерал ҳудудларда минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, нархларнинг ошишига қарши норозилик билдиришди, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш ва Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилишди. Бу ҳақда 26 сентябр, душанба куни dpa агентлиги хабар берди.
Мекленбург-Олд Померания федерал ерида, полиция маълумотларига кўра, 20 хил жойда жами 11 мингга яқин одам тўпланган. Нойбранденбург шаҳрида намойишчилар, жумладан, Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш ва энергия ташувчилар нархини чеклашни талаб қилишди.
Шверин шаҳрида намойишчилар Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ва «Шимолий оқим-2» газ қувурини ишга туширишни талаб этган. Саксония-Анҳалтдаги акцияларда 3000 га яқин киши қатнашди. «Минглаб» одамлар Тюрингия шаҳарлари кўчаларига чиқди, деб ёзади dpa. Саксониянинг Лейпциг шаҳрида, полиция маълумотларига кўра, 1000 га яқин намойишчи тўпланган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан буён ва кейинчалик Европада энергия нархининг ошиши муносабати билан Германияда мунтазам равишда федерал ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўтказиб келинмоқда. Айни пайтда одамлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун митингларга чиқяпти.
Сентябрь ойида Бундестагдаги барча сиёсий кучлар ичида энг кичиги бўлган мухолиф Сўл партия немисларни «Иссиқ куз ижтимоий совуққа қарши» шиори остида федерал ҳукуматнинг энергия ва ижтимоий сиёсатидан норозилигини билдириш учун 5 сентябрдан бошлаб душанба кунлари кўчаларга чиқишга чақирди. Ҳозирги норозилик намойишларида 1989 йил ГДР тугатилиши арафасида бошланган душанба кунги намойишлар анъанасига амал қилиняпти.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 14:25
-
Челябинскдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 14:07
-
Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи
Ўзбекистон | 14:00
-
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди
Жаҳон | 13:59
Мавзуга оид

12:36
Германия бошпана беришни рад этиш тартибини соддалаштиряпти

11:45 / 04.06.2025
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

20:13 / 03.06.2025
Германияда Иккинчи жаҳон урушига тегишли учта бомба сабаб 20 минг киши эвакуация қилинади

23:06 / 01.06.2025