Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сувни тозалаш бўйича Испания тажрибасидан фойдаланмоқчи
Ўзбекистонлик сув хўжалиги мутахассислари Испания тажрибасини ўрганишди.
Фото: Dunyo
Жаҳон банкининг “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида мамлакат Мадриддаги элчихонаси кўмагида сув хўжалиги қонунчилиги, сув ресурсларини бошқариш, ташкилий, институционал, ҳуқуқий тузилмалар, молия-иқтисодиёт механизмини ўрганиш, ирригация тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Испанияга сафари этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Сафар доирасида делегация аъзоларининг Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда Испаниянинг Fenacore ирригаторлар иттифоқида учрашувлар бўлиб ўтди.
Испания томони Ўзбекистон делегациясини сув ресурсларини бошқариш бўйича тақдимотлар, чўлланишга қарши курашиш, сувни тозалашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, ирригация тизимида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Испания тажрибаси ва янги ишланмалар билан таништирди.
Учрашув натижасида томонлар сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ва икки давлатнинг масъул идоралари ўртасида ахборот алмашувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
16:08 / 10.01.2026
Ўзбекистонлик олимлар сувни тозалашга қаратилган янги ечимни тақдим этди
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
17:06 / 17.12.2025
«Сув захирамиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 млрд куб метрга кам» – сув хўжалиги вазири
14:05 / 21.11.2025