Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания қироличаси тўрт набирасини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди
2023 йил 1 январдан бошлаб улар ўз унвонларидан фақат Монпеза графи ва графиняси сифатида фойдаланишлари мумкин.
Фото: AP
Дания қироличаси Маргрете II тўрт нафар набираси, шаҳзода Иоаҳимнинг фарзандларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди.
Дания қироллик оиласининг баёнот беришича, 2023 йил 1 январдан бошлаб улар ўз унвонларидан фақат Монпеза графи ва графиняси сифатида фойдаланишлари мумкин.
Баёнотга кўра, қиролича набиралари ўз ҳаётларини мустақил йўлга қўйишларини истайди.
Қайд этилишича, барча набиралар ворислик тартиби бўйича тахтни эгаллаш навбатини сақлаб қолишади.
Қиролича Маргрете II 82 ёшда бўлиб, у 1972 йил 14 январда отаси Фредерика IX вафотидан сўнг тахтга ўтирган.
Мавзуга оид
15:55 / 08.01.2026
АҚШ Гренландияни қандай қилиб ўзига бўйсундириши мумкин?
18:12 / 06.01.2026
АҚШ 4 июлгача Гренландия устидан назорат ўрнатиши мумкин – ОАВ
09:05 / 05.01.2026
Дания ва Гренландия яна Трампни таҳдидлари учун танқид қилди
15:44 / 23.12.2025