Ўзбекистон | 09:04 / 29.09.2022
2712
1 дақиқада ўқилади

Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади

Жорий йил 30 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Фарғона – Дубай – Фарғона янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.

Фарғона водийси аҳолисига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида парвозлар ҳафтасига икки маротаба – якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.

Бунда, Фарғонадан жўнаб кетиш соат - 08:40 да, Дубайга етиб бориш соат - 11:35 да, Дубайдан жўнаб кетиш соат - 13:05 да, Фарғонага етиб бориш соат - 17:40 да. 

Фарғона – Дубай йўналишидаги чипталар нархи 2 217 926 сўмдан, Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишидаги авиачипталар нархи эса 3 641 757 сўмдан бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид