“Ўзбекистонга қисқа вақтга келдик” — Россиядан қайтган ватандошлар
Россияда сафарбарликнинг 10-куни ўтмоқда. Kun.uz мухбири Тошкент аэропортида бўлиб, Москвадан қайтиб келган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан суҳбатда бўлди ва улардан қайтиш сабаблари, урушда қатнашиш учун босимлар ҳақида сўради.
29 сентябр куни соат 15:10да Тошкент халқаро аэропортига қўнган Москва–Тошкент рейсида, албатта, Россия фуқаролари ҳам бор эди.
Аввалига россияликлардан ҳам фикр оламиз деган умидда 3-4та ёш рус йигитлари олдига бордик ва уларга саволларимиз борлигини айтдик. Не ажабки, йигитлар съёмка қилмаслигимизни, олган кадрларимизни ўчириб ташламасак, судга бериш билан таҳдид қилишди.
Шундан кейин асосий диққатимиз қаратилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари аэропортдан чиқиш йўлагидан юриб кела бошлашди. Улардан нима мақсадда ортга қайтишгани, яна Россияга бориш нияти бор-йўқлиги ва урушга мигрантларни жалб қилиш учун босимлар ҳақида сўрадик.
“Вазият яхши, ҳужжатларим муддати тугагани учун келдим. Яна қайтиб кетаман. Турмуш ўртоғим билан келдик. Аммо икки ўғлим Россияда қолган”, – дейди бир ватандош аёл.
Яна бир меҳнат муҳожири ҳам айнан ҳужжатларининг муддати тугагани учун қайтганини айтса, бошқаси қайтиш мақсади қариндошининг тўйи экани билан изоҳлади.
Биз суҳбатлашган деярли барча ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари иши битиши билан яна РФга ишлашга қайтишини айтди.
“Россияга кетганимга 3 йил бўлди. Акамнинг тўйи бор, уни ўтказамиз, машина оламиз. Юрт тинч бўлса, урушлар тўхтаса, қайтамиз”, – дейди яна бир ҳамюртимиз.
Келувчилар орасида талабалар ҳам бор. Улардан бири ўқиши онлайн бўлгани учун қайтаётгани, январда яна боришини айтди.
“Уруш Украинада бўляпти, Ўзбекистонда ваҳимаси”, – дейди яна бир муҳожир.
Урушга қатнашиш учун мигрантларга босимлар бўляптими деган саволимизга барча жавоб берувчилар бундай ҳолат бўлмаганини таъкидлади.
“Бунақа ҳолатлар йўқ, урушга сафарбарлик деган нарса йўқ. Аввал қандай бўлса, шундай ишлаб юришибди. Мен яшаётган жойда ҳар ҳолда шундай, мен Москвада ишлайман”.
“Меҳнат мигрантлари ҳимоячиси ҳам урушга бормасликка чақиряпти. Шундоқ ҳам мигрантларнинг ўзига урушга бориш борасида ҳеч ким индамаяпти. Бунақа гаплар қаердан чиқаётганига ҳайронман”, – дейди исмини ошкор қилишни хоҳламаган, узоқ йиллардан бери Россияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик. У ҳам қайтиш нияти борлигини айтади.
“Россияликларнинг четга чиқиши кўп бўляпти. Фуқароларига авиачипталар нархи ошган, бизга унақа эмас. Бир ҳафта олдин сотиб олдим 200 долларга. Бу унчалик юқори нарх эмас”, – дейди яна бир ватандош.
Мадина Очилова,
Kun.uz мухбири
Оператор ва монтаж устаси – Жавоҳир Ғайратов
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025