Ўзбекистон | 12:22 / 30.09.2022
9929
2 дақиқада ўқилади

Тошкентга 190 дона катта сиғимли янги автобус келтирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” пойтахтга янги автобуслар келтирилиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, президентнинг “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан пойтахтга янги автобуслар олиб келинади. МЧЖлардан бири томонидан йил якунига қадар 190 дона MAN A22 CNG русумли катта сиғимли автобуслар келтирилади.

Бу русумдаги автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир улар қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Баъзи йўналишларда улар кам сиғимли “Исузу”лар ўрнини эгаллаши мумкин.

Йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади.

Билдирилишича, Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка жорий йилда янги электробуслар қўшилмайди, улар келгуси йилда олиб келинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид