09:46 / 30.09.2022
8717

Зеленский: Путин тинч яшашдан кўра урушни кўпроқ хоҳлайди

Россия ўзини «ДХР» ва «ЛХР» деб эълон қилган ҳудудлар «қўшилганидан» сўнг, Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудига олиб келган фалокатга қўшилади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский урушнинг 218-куни якунлари бўйича ўз видеомурожаатида маълум қилди.

Фото: Picture Alliance

Унинг сўзларига кўра, Россияда «бир киши» урушни давом эттиришни истайди ва шу туфайли бутун жамият нормал иқтисодиётсиз, муносиб ҳаётсиз, ҳеч қандай инсоний қадриятларга ҳурматсиз қоляпти. 

«Буни ҳали ҳам тўхтатиш мумкин. Лекин буни тўхтатиш учун сиз Россияда урушни ҳаётдан кўра кўпроқ хоҳлайдиган битта одамни тўхтатишингиз керак бўлади. Бу - сизнинг ҳаётингиз, Россия фуқаролари», - деди Зеленский. Бироқ у Путиннинг номини тилга олмади.

Украина президенти, шунингдек, чеченлар, ингушлар, осетинлар, черкеслар ва Россиянинг бошқа барча маҳаллий халқларини «200-юк» бўлиб қолмаслик учун урушга бормасликка чақирди. Мурожаатининг бир қисмини русларга йўналтирди, у рус тилида эълон қилди.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский ўз ихтиёри билан таслим бўлишга қарор қилган россиялик аскарларга Украина ҳарбийлари маданият билан ва халқаро конвенцияларга риоя қилган ҳолда муносабатда бўлишини ваъда қилганди.

Шунингдек, Зеленский Россия ҳукумати асирга тушиш тафсилотларидан хабар топмаслигига - яъни Россия расмийлари кимдир ихтиёрий таслим бўлганини била олмаслигига ҳамда бирорта россиялик ўз ихтиёрига қарши Москвага қайтарилмаслигига ваъда қилган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top