Ўзбекистон | 12:43 / 01.10.2022
2471
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 3,4 миллион тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинди

Жорий йил январь-август ойларида Ўзбекистонда 3,4 миллион тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинди.

Фото: Dunyo

Шу йил январь-август ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 3 миллион 419,5 минг тонна кўмир қазиб олинди.

Ўтган йил шу даврига нисбатан кўмир қазиб олиш кўрсаткичи 107,4 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, жорий йил январь-август ойларида йирик корхоналар томонидан кўмир қазиб олиш энг юқори кўрсаткичи Тошкент вилояти (95,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди - ишлаб чиқариш ҳажми 3251,7 минг тоннани ташкил этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид