Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг аннексия ҳақидаги резолюциясини блоклади
Россия Федерацияси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия томонидан сохта референдумлар ўтказилган Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлари мақомидаги ўзгаришларни тан олмасликка чақирувчи резолюциясига вето қўйди.
Қўшма Штатлар томонидан киритилган резолюцияни 10 давлат қўллаб-қувватлади. Хитой, Габон, Ҳиндистон ва Бразилия бетараф қолди.
Қайд этилишича, энди БМТ Бош ассамблеяси вазиятни муҳокама қилиши ва Россия вето ҳуқуқидан фойдалангани бўйича ҳисобот тайёрлаши керак.
Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский Россия ўзини «ДХР» ва «ЛХР» деб эълон қилган ҳудудлар «қўшилганидан» сўнг, Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудига олиб келган фалокатга қўшилишини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, Россияда «бир киши» урушни давом эттиришни истайди ва шу туфайли бутун жамият нормал иқтисодиётсиз, муносиб ҳаётсиз, ҳеч қандай инсоний қадриятларга ҳурматсиз қоляпти.
Украина президенти, шунингдек, чеченлар, ингушлар, осетинлар, черкеслар ва Россиянинг бошқа барча маҳаллий халқларини «200-юк» бўлиб қолмаслик учун урушга бормасликка чақирди. Мурожаатининг бир қисмини русларга йўналтирди, у рус тилида эълон қилди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026