Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой етакчисига табрик йўллади
Президент Хитой ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Жинпингга табрик йўллади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР раиси Си Жинпингга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.
Яқинда Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги даражасига кўтаргани қайд этилган.