16:20 / 01.10.2022
26460

Запорижжяга зарба қурбонлари, Харкивда истило оқибатлари. Уруш суратлари

30 сентябр куни Владимир Путин «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган ҳудудларини «Россияга қўшиб олиш» бўйича фармонини имзолади. Ундан олдин эса узундан узоқ нутқ сўзлади, кечқурун Қизил майдонда «байрамона» концерт уюштирилди. Янги ҳудудлар аннексия қилинишига жавобан Володимир Зеленский Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди. Шу куни тонгда Запорижжяда гуманитар карвон ўққа тутилди, натижада камида 25 киши ҳалок бўлган: Россия ва Украина бунда бир-бирини айблаган. Путин кузги чақириқ тўғрисидаги фармонини имзолади: унга кўра 120 минг киши муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Қуйида 30 сентябр, урушнинг 219-куни Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.

Куннинг асосий воқеаси. Путин Украина ҳудудлари аннексиясини эълон қилди

Херсон ва Запорижжя областларининг россияпараст «раҳбарлари» Владимир Сальдо ва Евгений Балицкий, Владимир Путин ва «ДХР» ҳамда «ЛХР» «раҳбарлари» Денис Пушилин ва Леонид Пасечник РФ президентининг мазкур ҳудудлар «Россияга қўшилиши» ҳақидаги нутқидан кейин. 30 сентябр куни Путин Украина ҳудудларини аннексия қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фото: Getty Images

Куннинг яна бир фожиали воқеаси — Запорижжядаги гуманитар карвонга зарба

Запорижжяга ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўра. 30 сентябр тонгида областда гуманитар карвон ўққа тутилди. Украина томони бунда Россия армиясини, Россия томонидан тайинланган маъмурият — Украинани айблаган. 25 киши ҳалок бўлиб, 74 киши яраланган.
Kateryna Klochko / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжя ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади устига тортиб қўйилган мато
Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Запорижжяга зарба вақтида ўз машинасида ҳалок бўлган киши.
Kateryna Klochko / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжя ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади.
Dmytro Smolienko/ Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Запорижжяга ракета зарбаси чоғида шикастланган минивэн.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Запорижжяда 30 сентябр кунги ҳужум вақти қурбон бўлганларнинг жасадларини йиғмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Харкив областидаги озод қилинган Кирилловка қишлоғи

Кирилловкалик киши россияликлар ташлаб кетган танк ёнидан ўтмоқда. Кирилловка Харкив области жануби-ғарбида жойлашган. Сентябрда Украина армияси ушбу регионнинг катта қисмини қайтариб олди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Кирилловкада ўз автомобилида ҳалок бўлган киши. Харкив областининг озод қилинган ҳудудларида истило чоғида россияликлар томонидан кўплаб тинч аҳоли вакиллари ва украин аскарлари ўлдирилгани далилларини топишди. Хусусан, Изюм шаҳрида 450 жасад кўмилган оммавий қабр аниқланган. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Озод этилган Кирилловкада россияликлар танки ёнида турган украин ҳарбийлари
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Замбилга солинган россиялик аскар жасади, Кирилловка
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Харкив области истилодан кейин

Дала майдонида авиазарбалардан ҳосил бўлган ўралар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
РФ армиясининг яксон этилган ҳарбий техникаси
Oleg Patrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Украина қуролли кучлари томонидан яксон этилган ҳарбий машиналари қолдиқлари
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Свердловск областида сафарбар қилинганлар учун гуманитар ёрдам марказидаги кўнгиллилар

Свердловск областининг Екатеринбург шаҳрида сафарбар қилинганлар учун очилган гуманитар ёрдам марказида ишлаётган кўнгилли
Фото: Донат Сорокин / ТАСС
Екатеринбургдаги Кўнгиллилар уйида сафарбар қилинганлар учун буюмларни қадоқлаётган кўнгилли талабалар
Фото: Донат Сорокин / ТАСС
Свердловск областида Березовский шаҳрида Сафарбар қилинганларни қўллаб-қувватлов марказида армия учун буюмлар йиғаётган кўнгиллилар
Фото: Донат Сорокин / ТАСС
Мавзу
Россияда сафарбарлик
21 сентябр куни Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Украинадаги уруш учун яна камида 300 минг киши жалб этилади.
Барчаси
Top