Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Украинанинг аннексия қилинган туманлари чегараларини аниқ айта олмади
Кремл Украина областларини қайси чегаралар доирасида аннексия қилишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Россия томонидан эгаллаб олинган тўртта ҳудуд билан эълон қилинган «шартномалар»да айтилишича, Херсон ва Запорижжя областларининг ҳудудлари «уларнинг ташкил топган» куни ва Россия Федерациясига «қабул қилинган куни» мавжуд бўлган чегаралар билан белгиланади.
«Аниқлашнинг бир қисми бўйича аллақачон тушунча пайдо бўлган бўлса-да, мен юридик бўлмаган тилда айтаман: «ЛХР», «ДХР» - 2014 йилги чегаралар доирасида, Херсон ва Запорижжя - ушбу ҳудудлар аҳолиси билан чегаралар бўйича маслаҳатлашишни давом эттирамиз», деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Кремл Украина томонидан назорат қилинаётган Херсон ва Запорижжя туманларини Россия ҳудуди деб ҳисоблайдими, деган саволга Песков «қўшимча қилинадиган ҳеч нарса йўқ», деб жавоб берди.
Бундан олдин Россия Конституциявий суди 30 сентябр куни Кремлда имзоланган Украинанинг босиб олинган областларини «Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги шартномаларни маъқуллаганди.
Шундай қилиб, Конституциявий суд Украинанинг Запорижжя ва Херсон областлари, шунингдек, «ДХР» ва «ЛХР»ни Россия қонунларига мувофиқ «Россияга қабул қилиш тўғрисидаги шартномалар»ни кўриб чиқди.
Суд томонидан маъқулланиши - Украина ҳудудларини Россия томонидан аннексия қилиш бўйича расмий тартибдаги қадамлардан бири. Энди Россия президенти Владимир Путин шартномаларни ратификация қилиш учун Давлат думасига юбориши ва шу билан бирга «янги ҳудудларни қабул қилиш» тўғрисидаги федерал конституциявий қонунни киритиши керак бўлади.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026