Ўзбекистон | 08:55 / 03.10.2022
5339
1 дақиқада ўқилади

Луврда «Ўзбекистон карвон йўлларида» кўргазмаси очилади

Ноябрь ойида Париж шаҳридаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» ва Араб дунёси институтида «Кафтанлар ва чопонлар» кўргазмалари очилади.

Фото: Dunyo

Тошкентда Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар 13-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Хорижий делегацияга Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги континентал Европа департаменти директори ўринбосари Сильвен Гийоге раҳбарлик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш муҳокама қилинди.

Жорий йил ноябрь ойида Париждаги Лувр музейида очиладиган «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» ва Араб дунёси институтида ташкил этиладиган «Кафтанлар ва чопонлар» кўргазмаларига эътибор қаратилди.

Тиббиёт, таълим йўналишларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, илмий муассасалар ва билим юртлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Амалдаги ва муҳим аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали икки томонлама ҳамкорлик шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид