Ўзбекистон | 19:00 / 05.10.2022
7016
2 дақиқада ўқилади

ОКМКда 9 ойда 772 529 000 долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди

Фото: ОКМК Ахборот хизмати

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 9 ойида 772 529 000 долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 125,4%га бажарилди

Жумладан, асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлган мис экспортида режа 112,7%га уддаланган ҳолда, 60064 тонна мис маҳсулотлари хорижга жўнатилган.

Шунингдек, 54 887 тонна мис катоди экспорт қилиниб, режа 122,8%га бажарилган. Мис купороси экспортида 7248 тонналик натижа қайд этилиб, режа 128,7%га уддаланган.

Рух маҳсулотлари экспортида 9 ойлик якунлар бўйича ҳамон юқори натижа сақланиб қолинган. Бу йўналишда режа 129,6%га бажарилиб, 46661 тонна ушбу маҳсулот импортёрларга юборилган.

Бундан ташқари, 46266 тонна рух металли экспорти амалга оширилиб, режа 128,5%га бажарилган.

Кадмий металли экспортида ҳам 9 ойда юқори натижалар қайд этилган. Харидорларга 329 тонна кадмий юборилиб, режа 109,7%га бажарилган.

Молибден маҳсулотлари экспортида ҳам юқори натижалар кузатилмоқда. Хусусан, режа 135,5%га бажарилиб, 596 тонна маҳсулот харидорларга сотилган.

Қўрғошин концентрати экспортида режа 107.4%га бажарилиб, 19657 тонна ушбу маҳсулот хорижга жўнатилган.

Шунингдек, комбинат таркибидаги Чирчиқ шаҳрида жойлашган Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан маҳсулотлар экспортининг 2022 йил учун белгиланган режаси муддатидан аввал бажаришга эришилди. Бирлашма меҳнат жамоаси томонидан 24,64 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, режа 311,1%га бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маълумот учун, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбойжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинади.

Жорий йилда комбинат маҳсулотлари экспорти географияси янада кенгайди. Жумладан, янги бозорларга - Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

Ушбу давлатлар асосан мис маҳсулотларини харид қилишмоқда.

ОКМК ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид