Ўзбекистон | 12:04 / 10.10.2022
7646
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга энг кўп Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган

Ўзбекистонга 9 ойда қанча турист келгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.    
   
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.   
   
Ўзбекистонга 9 ойда энг кўп Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган - 1 млн киши.

Ундан кейинги ўринларни мос равишда 952,1 минг нафар ҳамда 950,3 минг нафар турист ташриф буюрган Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари эгаллади.

Ушбу кўрсаткич бошқа давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 395,1 минг нафар;
  • Туркия – 53,3 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 13,3 минг нафар;
  • Германия – 13,5 минг нафар;
  • AҚШ – 9,8 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 9,3 минг нафар;
  • Франция – 8,3 минг нафар;
  • Озарбойжон – 7,3 минг нафар;
  • Исроил – 8,4 минг нафар;
  • Буюк Британия – 7,7 минг нафар;
  • Италия – 5,9 минг нафар;
  • Испания – 4,3 минг нафар;
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид