Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47 млн доллар ажратди
ЕТТБнинг Ўзбекистонга навбатдаги молиявий кўмаги доирасида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га янги электр узатиш линиясини қуриш, миллий электр тармоқлари ўтказувчанлигини кенгайтириш ва ишончлилигини ошириш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун 47,1 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Лойиҳа Эрта ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар жамғармаси ва Акциядорлар махсус жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Маблағлар Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги Саримой ва Жонкелди аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуришга йўналтирилмоқда. Янги линия қурилаётган, умумий қуввати 1 Гвтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди.
Тармоқ шу тарзда кенгайиши қайта тикланадиган энергия манбаларининг Ўзбекистон энергетика тизимига янада интеграциялашувига ёрдам беради. Бу мавжуд электр узатиш линияларидаги юкламани мувозанатлашга ҳамда мамлакат шимолий ва жануби-ғарбий қисмида электр таъминотидаги узилишлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Лойиҳа электр таъминоти тизими қувватини яхшилайди ва тармоқдаги йўқотишларни камайтиради. ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк таъкидлашича: “Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат, балки барқарор инфратузилмавий ечимларга муҳтож бўлган минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётдир. Бизнинг Банкимиз бундай лойиҳаларни молиялаштириш орқали ушбу ўсишни қўллаб-қувватлашга тайёрдир”.
Мавзуга оид
12:15 / 13.12.2025
“Сунъий қуёшдан тоза энергия олмоқчимиз” – Хитойдаги “Илм ороли”да ишлаётган ўзбек тадқиқотчиси
13:15 / 14.10.2025
Саида Мирзиёева ЕТТБ президенти билан учрашди
14:00 / 04.10.2025
Ўзбекистон ЕТТБдан 1,1 млрд евро жалб қилишни режалаштирган
20:44 / 28.09.2025