Бухородаги йирик кўчмас мулк активи Аrtel'га тегишли компанияга сотилди
Бухоро шаҳридаги 17,6 гектарлик давлат мулки 110 млрд сўмга сотилди. Харидор – аукцион ўтказилишидан 6 кун олдин очилган компания бўлиб, унинг Artel'га тегишли таъсисчиси 6 ой ичида 23 миллиард сўмлик солиқ имтиёзи олган.

Фото: Аукцион
Бухоро шаҳрида жойлашган, собиқ “Бухоротекс” АЖга қарашли бўлган йирик давлат активи онлайн-аукционда 109,9 млрд сўмга сотилди. Бу мулк 17,6 гектар ер майдони ва 115 минг кв метр бино-иншоотларга эга.
“Банкрот деб эълон қилинган корхонага тегишли бино-иншоотлар 10 йилдан ортиқ муддат бўш турган бўлиб, 2015 йилда “нол” харид қийматда инвестиция киритиш шарти билан берилган. Бироқ инвестиция мажбуриятлари бажарилмагани сабабли 2021 йилда шартнома бекор қилинган”, дейилади 10 октябр куни эълон қилинган E-auksion ахборотида.

Давлат мулки “Bukhara Next Generation Product” МЧЖга сотилди. Эътиборлиси, бу корхона 2022 йил 4 октябр куни ташкил этилган.
Ушбу компаниянинг 90 фоиз улуши “Next Generation Product” МЧЖ компаниясига тегишли. Ўз навбатида “Next Generation Product” МЧЖнинг 100 фоиз улуши “Artel Electronics” МЧЖга тааллуқли. Аrtel корхонаси эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор.
Катта солиқ имтиёзлари
Давлат солиқ қўмитасининг очиқ маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 100 фоиз улуши “Artel Electronics” МЧЖга тегишли бўлган бир қатор компанияларга катта миқдорда солиқ имтиёзлари берилган. Хусусан, 1 июл ҳолатига кўра:
“Next Generation Product” МЧЖ
- ҚҚСдан 23,1 млрд сўм;
“New Profi Technology” МЧЖ
- ижтимоий солиқдан 2 млрд сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 20 млн сўм;
“Quality Device” МЧЖ
- ҚҚСдан 12,4 млрд сўм;
- мол-мул солиғидан 524 млн сўм;
- фойда солиғидан 476 млн сўм;
- ер солиғидан 188 млн сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 18 млн сўм;
“Quality electronics" МЧЖ
- ҚҚСдан 14,1 млрд сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 36 млн сўм;
“Prime Electric Engineering” МЧЖ
- ҚҚСдан 3,9 млрд сўм;
- мол-мулк солиғидан 157 млн сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 22 млн сўм; фойда солиғидан 4 млн сўм;
- ижтимоий солиқдан 3,2 млн сўм;
“Trust Electronics” МЧЖ
- фойда солиғидан 88 млн сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 20 млн сўм;
“Techno Continental” МЧЖ
- ҚҚСдан 24,1 млрд сўм;
- фойда солиғидан 594 млн сўм
“Future Industry Systems” МЧЖ
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 9,7 млн сўм;
“Artel Technical School” МЧЖ
- ҚҚСдан 24,1 млрд сўм имтиёзга эга бўлган.
Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, юқорида номи тилга олинган “Next Generation Product” МЧЖга қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқараётгани учун ҚҚС имтиёзлари берилган.
“Корхона газ плита, сув иситгич каби маиший электр асбобларини ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Ушбу маҳсулотларни экспорт қилган ва намунавий арзон уй-жой қурилишига товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҚҚС имтиёзи қўллаган”, дейилади қўмита изоҳида.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди
Жамият | 11:02
-
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади
Жаҳон | 10:54
-
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди
Жаҳон | 10:13
-
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
Жаҳон | 10:07
Мавзуга оид

22:40 / 28.04.2025
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

20:36 / 28.04.2025
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

23:15 / 26.04.2025