Ўзбекистон | 15:30 / 12.10.2022
3223
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Остонадаги «мулоқот форуми»да нутқ сўзлайди

Президент Шавкат Мирзиёев 13-14 октябрь кунлари Остонада ўтказиладиган халқаро саммитларда иштирок этади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Улардан бири - Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида «мулоқот форуми» сифатида танилган. 

Унинг асосий мақсади — Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.   

Саммитда Осиё минтақасининг деярли барча давлат ёки ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. У халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ноёб мулоқот майдонига айланади.

Бугунга қадар 51 та делегация раҳбарлари саммитда иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг 12 нафари давлат раҳбарларидир. 

Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Россия, Ироқ, Эрон, Қатар, Фаластин каби мамлакатлар президентлари саммитда қатнашади. Марказий Осиё минтақасидан эса фақатгина Афғонистон иштирок этмаяпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид