Жаҳон | 12:24 / 13.10.2022
16666
2 дақиқада ўқилади

Миколаив ва Киев тунда ҳаво ҳужумларига учради

Россия қўшинлари Киев ҳудудидаги муҳим инфратузилма объектларига ҳаводан зарбалар берди. 

Фото: Picture Alliance

Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг сўзларига кўра, гап Эрон камикадзе-дронларининг ҳужумлари ҳақида кетмоқда. 

Теҳрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб берилаётганини рад этяпти, Москва бу маълумотга изоҳ бермаяпти.

Миколаив ҳам тунда кучли ракета зарбаларига учради. Бу ҳақда шаҳар мэри Александр Сенкевич ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар натижасида беш қаватли турар жой биносига зарар етган: «Юқори икки қават бутунлай вайрон бўлган, қолган ҳаммаси вайронага айланган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда». Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. 

Украина қуролли кучларининг зенит ракета бўлинмалари ва қирувчи самолётлари бир сутка давомида Россиянинг 19 та камикадзе учувчисиз учоқлари ва бешта Ка-52 зарба берувчи вертолётини йўқ қилди, деб хабар берди ҳаво кучлари қўмондонлиги Telegram’да.

Бундан олдин БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Украина ҳудудларини аннексия қилишини қоралаганди.

Россиянинг ҳаракатларини қораловчи резолюцияни 143 давлат вакиллари қўллаб-қувватлади, 35 таси бетараф қолди. Яна беш давлат – Россия, Беларус, Сурия, Шимолий Корея ва Никарагуа бунга қарши чиқди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти