Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан чегара яқинида 150 та ракета учирди
КХДРнинг ўнга яқин самолёти чегарага яқинлашиб, денгизга қулаган 150 га яқин ракеталарни отган. Жанубий Корея сўнгги беш йил ичида биринчи марта Пхенянга қарши санкциялар киритди.
Фото: AP
Шимолий Корея 14 октябр, жума куни Корея яримороли шарқидаги денгизга қулаган қисқа масофали ракеталарни яна учирди. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу яқинда КХДРда амалга оширилган ракета учиришлар серияси доирасидаги навбатдаги синовлардир.
Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг ўнга яқин жанговар самолётлари КХДРнинг мустаҳкамланган чегарасига яқинлашиб, денгиз томон салкам 150 та ракета учирди. Бунга жавобан Жанубий Корея ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди. Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяни кескинликни янада кучайтирганликда қоралаб, Пхеняннинг ҳаракатларини чегара минтақасида «душманлик ҳаракатлари»ни тақиқловчи 2018 йилдаги икки томонлама ҳарбий пакетни бузиш деб атади.
Корея яриморолидаги кескинликнинг янги кучайиши фонида Жанубий Корея сўнгги беш йил ичида биринчи марта Пхенянга қарши санкциялар жорий қилди. Қора рўйхатга КХДРнинг Шимолий Корея ракета дастурига алоқадор 15 нафар фуқароси ва 16 та муассасаси киритилган.
Мавзуга оид
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025