Зангиотада янги қурилган боғчанинг деворлари бир йилда қулаб тушди
2021 йил сентябр ойида фойдаланишга топширилган боғча биносининг ички деворлари қулаб тушган. Қурувчи ташкилот масъулиятни ўзидан соқит қилишга уринмоқда.
Яқиндагина Зангиота тумани Назарбек шаҳарчасида яшовчиларни қийнаётган йўл муаммоси ҳақида репортаж эълон қилган эдик. Афсуски, ҳудуд аҳолиси таълим ташкилотларининг аҳволидан ҳам шикоят қилмоқда. Гап шундаки, 11 октябр куни Найман маҳалласидаги 23-сонли боғчанинг деворлари чўкиб, бир аҳволга келган.
Ҳолатни ўрганиш мақсадида боғчага бордик ва мудира Наргиза Магдиева билан суҳбатлашдик. Унинг айтишича, бу мактабгача таълим ташкилоти 2021 йил 13 сентябр куни фойдаланишга топширилган. Лекин топширилганига атиги 1 йил бўлган бўлса-да, аҳвол шундай… Деворлар чўкиб, юқори қисмлари ёрилиб ётибди.

“12 октябр куни эрталаб ишга келганимизда шундай ҳолат юз берган экан. Бу деворнинг таги шиббаланмаган (трамбовка қилинмаган), сув кетгани учун деворлар чўккан деб айтишмоқда. Бир кунда содир бўлди ҳаммаси, 11 октябр куни кечаси соат 6 да кетаётганимизда барча нарсалар жойида эди.
Эртаси куни бу ҳолат бўлиб турибди, ҳозир ҳамшира хонаси, идиш-товоқ ювадиган хона ва омборхона деворлари чўккан.
Девор чўкканини кўргач, ўша куни болаларни 1 кун қабул қилмадик. Қурувчини чақирдик, келиб кўрди. 12 октябр куни эрталабдан ишчи ходимларини олиб келиб, тўғрилаб беришни бошлашди.
Юқори ташкилотлардан ҳам келиб кўришди, айланма йўлларимиз борлиги учун девор чўккан ҳудуддаги эшикларни ёпиб, болаларни ўша айланма йўллар орқали хоналарга олиб чиқяпмиз. Мажбуран болаларни қабул қиляпмиз”, – дейди боғча мудираси.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, шу вақтгача боғчада бундай носозликлар кузатилмаган. Кичик камчиликлар тезда бартараф этилган. 23-сонли боғча 100 дан ошиқ болани қабул қилиш қувватига эга, аммо айни вақт қурилиш ишлари олиб борилаётгани учун 80-90 нафар бола қабул қилинмоқда.
Найман маҳалласида яшовчи, қолаверса, шу боғча қурилишида бир муддат иштирок этган ва фарзандини айнан шу МТТга берган Марат Аллабергановга кўра, деворлар чўкиши қурилиш ишлари сифатсиз бажарилганидан дарак беради.
“Боғча қурилаётган вақтда ҳамма усталар келди, андижонлик бир одам прораблик қилган шу ерда. Икки қоп цемент қўшиладиган ерга бир қоп, 3 қоп қўшиладиган жойга эса 2 қоп цемент қўшган. Бундай катта объектлар қурилишида айтилган нарсалар кераклигича қўшилмайди, барибир. Ҳаммаси ўзининг чўнтагини ўйлайди. Оқибатда эса мана шундай ёрилиш бўлади, Эртага Худо кўрсатмасин, кимдирнинг боласини девор босиб қолса, кимга жабр, кимга азоб бўлади?” – дейди у.

Бу гаплардан фарқли ўлароқ “Найман” МФЙ раиси Марат Ташенов қурилиш сифатли қилингани, муаммо канализацияда бўлганини айтяпти.
“Боғча қурилаётган вақтда ҳаммамиз тепасида бўлган эдик, сифатли бўлган эди. Барчамиз хурсанд бўлгандик, 11 октябр куни кечаси шу ҳолат бўлибди. Мутахассисларнинг айтишича, бунда канализация қувури ёрилган экан-да. Ерости хонаси йўқ, шунинг ҳисобига ҳам қўшимча хоналаримизнинг деворлари чўккан. Юқори ташкилот мутасаддиларининг бундан хабари бор, Худо хоҳласа, тез кунларда бу муаммо ҳам бартараф этилади”.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Зангиота тумани мактабгача таълим бўлими ҳамда туман ҳокимияти билан қайта-қайта боғланишга уриндик, аммо гўшакни кўтаришмади. Орадан бир муддат ўтгач, Зангиота туман мактабгача таълим бўлими ходими билан уланишга муваффақ бўлдик, аммо у бир жойда эканини, бироздан сўнг алоқага чиқишини айтди. Кутдик, бироқ ҳеч ким қўнғироқ қилмади.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, дастлаб бу боғчани “Нурафшон-қурилиш инвест 1-сонли трести” МЧЖ қуриб битказган, ундан олдин эса қурилишни бошқа ташкилот бошлаган. Қурилиш ишлари ўлда-жўлда бўлгани учун ўша ташкилот раҳбаридан жуда кўплаб камчиликлар аниқланган ва чора сифатида унга қамоқ жазоси берилгани ҳам айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан “Нурафшон-қурилиш инвест 1-сонли трести” билан боғландик. Трестнинг собиқ раҳбари Обид Маматалиевнинг айтишича, боғча 2019 йилда қуриб битказилган ва масъул ташкилотга топширилган.
“Ўша йили қуриб, топширганимни биламан. Шундан сўнг, боғчага “газон” ҳам қилиб бердим, боғча ходимлари шу “газон”га енгил-енгил сув сепиши керак, чунки майсазордан кейин, 1:20 лик жойда йўл бор, шундан кейин девор келади. Шлангда сув ташлаб қўйиб, шу деворга тонналаб сув киргизиб юборишяпти-да. Нимага ундай қилаётганини сўрасам, сепиб чарчашганини ва шунинг учун шлангни майсазорнинг ўртасига ташлаб қўйишаётганини айтишмоқда. Оқибатда эса деворлар чўкиб кетган.
Ҳозир чўккан деворларни бузишмоқда, уни очганидан кейин айбдор кимлиги аниқ бўлади. Ё майсазорни нотўғри суғориш, ё канализация муаммоси сабаб бўлади. У ерда “трамбовка”лар яхши бўлган, 60-70 см қалинликда бетон қуйилган. Агар гап айнан “трамбовка”да бўлганида, 3 йилга чидамасдан “осадка” берар эди”, – демоқда боғчани қуриб битказган пудратчи.
Маълум қилинишича, боғчадаги бу муаммо бир ҳафтада бартараф этилиб, Kun.uz таҳририятига унинг ҳисоботлари юборилади.
Репортаж сўнгида эса мутасаддилардан бюджет маблағларини турли хил анжуман, кераксиз тадбирларга эмас, балки мана шундай актуал масалаларни ҳал этишга сарфлашларини сўраб қолар эдик.
Дилшода Шомирзаева,
Kun.uz мухбири
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
-
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди
Жаҳон | 18:20
-
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди
Ўзбекистон | 17:34
Мавзуга оид

10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

11:38 / 25.04.2025
“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

15:31 / 24.04.2025