Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Донецк шаҳри маъмурияти биноси HIMARS орқали ўққа тутилди
16 октябр тонгида Донецк шаҳри маъмурияти биноси ракета зарбасига учради. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, украин ҳарбийлари шаҳар марказини HIMARS қурилмаси орқали ўққа тутишган.
Аввалига икки жабрланувчи ҳақида хабар берилганди; кейинроқ «ДХР» расмийлари тўрт киши жабрлангани ва бир киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
Россия давлат нашрлари воқеа жойидан фото ва видеоларни намойиш этишган, уларда бинонинг деярли барча ойналари тўкилиб тушганини кўриш мумкин; бинонинг бир қисмида ёнғин излари бор.

Бино ҳовлисидаги машиналар эса ёниб кетган.


Кулемзин бино «жуда жиддий шикастлангани»ни таъкидлаган.

Мавзуга оид
10:10
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30
Саратов НҚЗдаги асосий қурилма ишдан чиқди — Reuters
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026