19:10 / 17.10.2022
38100

Фото: Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан Ўзбекистонда

Ҳар йили ов қилиш учун Ўзбекистонга келадиган БААнинг Дубай амирлиги тахти вориси шайх Ҳамдан Ол Мактум айни пайтда Навоий вилоятида. Валиаҳднинг шахсий ҳаётини ёритиб борадиган Тwitter-саҳифасида шайх Ҳамдан 17 октябрь Навоий вилоятидаги Қизилқум чўлида ўчоқ бошида турган суратлар ҳамда видео эълон қилинди.

У Навоий шаҳридан 50 километрча узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази”да анъанавий тарзда ов қилиб келади. 300 гектар ер майдонга эга ушбу марказ 2008 йилнинг апрель ойида БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактум ташаббуси билан ташкил этилган.

Фото: Twitter / Group Fazza

Ўтган йили ушбу марказда етиштирилган 1070 та йўрға тувалоқ вилоятнинг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманлари чўл ҳудудларида ёввойи табиатга қўйиб юборилганди.

Фото: Twitter / Group Fazza
Фото: Twitter / Group Fazza

Шаҳзода Ҳамдан ҳар йили ушбу ҳудудга октябрь ойида тувалоқ овлаш учун ташриф буюради. Аввалроқ Шайх Ҳамданнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оиласи вакилларининг ҳам меҳмони бўлгани ҳамда Навоийда лочин билан тувалоқ овлаган видеосини улашгани ҳақида хабар қилган эдик.

Top