Ўзбекистон | 11:09 / 30.10.2021
55646
2 дақиқада ўқилади

Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлаган видеосини улашди

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум ўзининг Instagram саҳифасида Навоийдаги ов жараёнлари видеосини улашди. Видео бир неча ҳафта олдин олинган.

Навоий шаҳридан 50 километр узоқликдаги, Бирлашган Араб Амирликларига қарашли тувалоқ асраш масканида олинган видеода шаҳзодага қарашли лочинлар ҳудудда тувалоқни тутиши жараёни акс этган.

Муҳаммад Ол Мактум ўтган йили ҳам айнан октябр ойида Навоийга келганди.

Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрел ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқ овлайди.

Фото: Instagram/faz3
Фото: Instagram/faz3
Фото: Instagram/faz3

Жорий йил октябрь ойида Навоий вилоятида Қизил китобга киритилган 1 070 та йўрға тувалоқ очиқ табиатга қўйиб юборилганди.

Сентябрь ойида Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш марказида етиштирилган 1 070 та йўрға тувалоқ вилоятнинг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманлари чўл ҳудудларида ёввойи табиатга учирилган. 

Мавзуга оид