Telegram'даги AviaSpotter каналининг маълумот беришича, Дубай ҳукуматига хизмат кўрсатувчи «Dubai Royal Air Wing» самолёти 31 октябрь, куннинг биринчи ярмида Тошкентга қўнган.
Шайх Ҳамданнинг Instagram'га юклаган суратларига кўра, у «Tashkent City» ҳудудидаги «Hilton» меҳмонхонасига жойлашиб, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашган. Шаҳзода, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оиласи вакилларининг ҳам меҳмони бўлган.


Дубай тахти вориси октябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида лочинлар билан ов қилган эди.
Фото:
Дубай амирининг ўғли Ўзбекистондаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди
Бу ҳудудда 300 гектар майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган.
Ушбу марказ БАА вице-президенти – Дубай амирлигининг ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилда ташкил этилган.
Фото:
Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази. Қизилқум чўлидаги мўъжизавий масканга саёҳат















