Ўзбекистон | 13:43 / 17.10.2022
6209
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир ойда помидор нархи 36 фоизга ошди

2022 йил сентябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача ўзгариш ҳолати маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир ойда помидор – 36,0 фоизга ошган. Бодринг нархи – 17,4 фоизга қимматлашган.

Ўз навбатида, картошка – 1,8 фоизга, банан – 1,0 фоизга, шафтоли – 0,8 фоизга ошган.

Бир ой давомида нархи арзонлашган маҳсулотлар эса қуйидагича кўриниш олди:

  • лимон – 8,0 фоиз;
  • узум – 7,9 фоиз;
  • пиёз – 7,2 фоиз;
  • олма – 4,6 фоиз;
  • нок – 3,2 фоиз;
  • қовун – 2,2 фоиз;
  • тарвуз – 1,7 фоиз;
  • сабзи – 1,0 фоизга арзонлашган.

Мавзуга оид