2022 йил сентябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача ўзгариш ҳолати маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир ойда помидор – 36,0 фоизга ошган. Бодринг нархи – 17,4 фоизга қимматлашган.
Ўз навбатида, картошка – 1,8 фоизга, банан – 1,0 фоизга, шафтоли – 0,8 фоизга ошган.
Бир ой давомида нархи арзонлашган маҳсулотлар эса қуйидагича кўриниш олди:
- лимон – 8,0 фоиз;
- узум – 7,9 фоиз;
- пиёз – 7,2 фоиз;
- олма – 4,6 фоиз;
- нок – 3,2 фоиз;
- қовун – 2,2 фоиз;
- тарвуз – 1,7 фоиз;
- сабзи – 1,0 фоизга арзонлашган.