Ўзбекистон | 10:36 / 17.10.2022
2778
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан республика бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар сони айтилди

Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган.

2022 йил январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 7 741 кишини ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 676 кишига (9,6 фоизга) ошган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

  • Тошкент вилояти – 5778 киши; 
  • Қашқадарё вилояти – 312 киши; 
  • Самарқанд вилояти – 224 киши; 
  • Бухоро вилояти – 195 киши; 
  • Сурхондарё вилояти – 178 киши; 
  • Хоразм вилояти – 176 киши; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 149 киши; 
  • Фарғона вилояти – 147 киши; 
  • Андижон вилояти – 132 киши; 
  • Жиззах вилояти – 130 киши; 
  • Навоий вилояти – 128 киши; 
  • Сирдарё вилояти – 121 киши; 
  • Наманган вилояти – 71 киши.

Мавзуга оид