Карим Бензема — «Олтин тўп» соҳиби

Фото: France Football
Парижда 2022 йил учун «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Кутилганидек «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема мукофотни қўлга киритди.

34 ёшли француз ўтган мавсумда Мадрид клуби билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлди. Ҳужумчи ЕЧЛда 15та, Испания чемпионатида 27та гол билан тўпурарга айланди.
Топ-5дан «Бавария»нинг сенегаллик вингери Садио Мане (2), «Манчестер Сити»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Кевин де Брюйне (3), «Барселона»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (4), «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ (5) ҳам ўрин олди.
Маросимда қуйидаги номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди:

Энг яхши аёл футболчи — Алексия Путелльяс («Барселона» / Испания)

Лев Яшин мукофоти — Тибо Куртуа («Реал» / Бельгия)

Герд Мюллер соврини — Роберт Левандовски («Барселона» / Польша)

Энг яхши ёш футболчи — Гави («Барселона» / Испания)

Йилнинг энг яхши клуби — «Манчестер Сити» (Англия)

Футболдан ташқаридаги хайрия ишлари учун — Садио Мане («Бавария» / Германия)
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
Иқтисодиёт | 14:50
-
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 14:39
-
Самарқандда Кувайт бизнес маркази очилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:38
-
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:22
Мавзуга оид

10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди

04:56 / 05.09.2024
Месси бу сафар «Олтин тўп» олмайди: у ва Криштиану топ-30 номзодлар ичида эмас. Ундан кимлар ўрин олган?

23:12 / 27.11.2023
ОЧЛ. «Насаф» камбэк кўрсатиб гуруҳ пешқадамига айланди, Бензема Ўзбекистондан ғалаба билан қайтди

10:59 / 03.10.2023