Иқтисодиёт | 10:31 / 18.10.2022
3661
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлиб қоляпти

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 6,9 млрд доллар.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 6,5 млрд ҳамда 3,3 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Туркия – 2,5 млрд;
  • Корея – 1,8 млрд;
  • Қирғизистон – 867 млн;
  • Германия – 783 млн;
  • Туркманистон – 569 млн;
  • Афғонистон – 521 млн;
  • Ҳиндистон – 502 млн АҚШ доллари.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид