Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Ўзбекистоннинг ноёб халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси очилади
23 ноябрь куни Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўртасидан ХХ аср бошигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарларини намойиш этувчи кўргазма очилади.
Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева хабар берди.

Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига юртимизнинг 9 та йирик музейидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар, шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари тақдим этилади.
Кўргазма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади.
«Аминманки, ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, ташриф буюрувчилар учун эса минтақага хос амалий ва тасвирий санъатнинг бетакрор ютуқларини кашф эттиради», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Кўргазма 2023 йил ёзига қадар давом этади.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026
Ўзбекистонликлар учун муносиб келажакни таъминловчи иқтисодиётни барпо этамиз - Саида Мирзиёева
08:21 / 25.06.2026